Ўзбекистон корхоналари Москвада бўлиб ўтган «Текстиллегпром» ярмаркасида 62 миллион долларлик шартнома ва келишувлар имзолади. Бундан 38 миллион доллари тайёр маҳсулотларга тўғри келди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
Ярмаркада Ўзбекистоннинг 26 та тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари иштирок этди. Улар 490 квадрат метрдан ошиқ майдонни эгаллаган миллий экспозицияда ўз маҳсулотларини намойиш этди.
Ўзбек тўқимачилик саноати вакиллари Россиянинг Golfstream, «Mladensam.ru», X5 Retail Group, «Лента», «Ашан», «Магнит» ва «Болшевик" каби йирик ритейлер ва савдо марказлари вакиллари билан маҳсулот етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказди.
Шунингдек, «Свитанак» (Беларусь), «Viva текс» (Қирғизистон), «Русвата» (Россия) ва «Шаҳлои Ватан» (Тожикистон) корхоналари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ишлаб чиқариш кооперацияси асосида қўшма лойиҳаларни ташкил этиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)