Солиқ ислоҳотларини пенсия таъминоти тизимини ўзгартирмай амалга ошириш мумкин эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари Гўзал Исломова маълум қилди, дея
хабар берди Spot.
«Ҳозирги мавжуд пенсия таъминоти тизими ўзини оқламаяпти. Келгусида у ҳам ислоҳ қилиниши кутилмоқда», — деди Гўзал Исломова Тошкентда бўлиб ўтган солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилишда.
Исломова хоним Ўзбекистонда пенсионерларни нафақа билан таъминлаш учун ишлаётганлар давлатга солиқ тариқасида тўлаётган маблағ бемалол етишини таъкидлади.
Изоҳ (0)