Россия ИИВ ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши мамлакатда уч йилдан ортиқ вақтдан бери ноқонуний яшаган хорижликларни «амнистия» қилишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда кенгаш раиси Анатолий Кучерена маълум қилди, деб хабар берди Sputnik.
«Бугун Россия ҳудудида қандайдир сабаблар билан мамлакатда яшаётганлигини расмийлаштира олмаган, уч йилдан ортиқ вақтдан бери яшаб келаётган фуқароларга амнистия қўллаш ташаббуси билан чиқдим», — деган Кучерена.
Унинг айтишича, бундай қарор фойда келтиради, зеро «мазкур соҳа»да репрессив услублар орқали тартиб ўрнатиб бўлмайди.
У агар мана шундай амнистия қўлланса, одамлар ишлаб топган даромадларидан солиқ тўлашларини, бу эса айниқса, Россияда 10 йилдан буён яшаб келаётган ва оиласига эга мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборгандан кўра фойдалироқ бўлишини қайд этган.
Изоҳ (0)