Суданда номаълум кимса пичоқ билан масжидга ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши яраланди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳужум Эритреяга чегарадош Касала штатидаги масжидлардан бирида шом намози чоғида юз берди. Гувоҳлар сўзларига кўра, ҳужум қилишдан аввал эркак диндорларга мурожаат қилган, аммо улар унга қулоқ солишдан бош тортган. Сўнг эркак қўлига пичоқ олиб, одамларга ҳужум қилган. Масжиддаги диндорлар ҳужум қилган шахсни ўлдирган.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ воқеа учун жавобгарликни бўйнига олганича йўқ. Ҳужум қилган кишининг шахси ҳам аниқлангани йўқ.
Изоҳ (0)