КХДР етакчиси Ким Чен Ин Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин билан Пекинда бўлиб ўтган шахсий учрашув чоғида Жанубий Корея ва АҚШ томонидан муносиб шароитлар яратилган тақдирда, КХДР Корея ярим оролини денуклеаризация қилиши (ядросизлантириши)ни маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Агар Жанубий Корея ва АҚШ бизнинг (қуролсизланиш бўйича) хатти-ҳаракатларимизни ижобий тарзда қабул қилса ҳамда тинчлик ўрнатиш бўйича изчил ва келишилган чораларни кўришда хотиржамлик ва барқарорлик муҳитини яратса, Корея ярим оролида ядросизлантириш муаммоси ҳал этилади», — деди Ким Чен Ин.
Шунингдек, КХДР раҳбари Шимолий Кореянинг собиқ раҳбарлари Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир ядросизлантириш тарафдори бўлганини таъкидлади.
Изоҳ (0)