Маълумки, қадимдан Марказий Осиёда ўтроқ ва кўчманчи аҳоли гуруҳлари яшаб келган. Бу икки гуруҳ аҳолида овқатланишнинг ўзига хос анъаналари, ўзига хос таомлар шаклланиб борган. Ўзбекистонлик тарихчи ва археолог олим, ЎзРФА Археология институти мутахассиси Фарҳод Мақсуднинг мазкур масала тадқиқига бағишланган мақоласи Scientific Reports журналида чоп этилди.
«Қадимги Ипак йўлида савдо ва айирбошлашнинг кенг тармоғи шаклланган бўлиб, бу товарлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Ўрта Осиё шаҳарлари ва чорвадор гуруҳллари орасида ҳаракатланишини таъминлаб берди. Озиқ-овқат истеъмоли моделларини ижтимоий-иқтисодий ҳаракат намойиши сифатида кўриб, қадимги инсонлар қолдиқларида углерод ва азот изотоплари таҳлилини ўтказдик», — дейди олим.
Таҳлилдан ўтказилган изотоп намуналари асосида кўчманчи ва ўтроқ аҳолининг озиқ-овқат истеъмолидаги хилма-хилликлар аниқланди. Ўтроқ жамоаларида паст изотоп вариациялар бу гуруҳ одамлари асосан ўзлари етиштирган маҳсулотлар билан озиқланганини кўрсатиб берди.
Аксинча, кўчманчи жамоаларда таомлар хилма-хил, бойроқ ва кучлироқ бўлгани аниқланди.
Изоҳ (0)