Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 26 март куни рўй берган оилавий жанжал оқибатида аёл эрининг қотилига айланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Шу куни соат 03:00 атрофида Оққудуқ қишлоғида яшовчи, 1996 йилда туғилган М. Омонова уйидаги можаро асносида турмуш ўртоғи, 1994 йилда туғилган. А. Эркиновни сочиқ билан бўғиб ўлдирди.
М. Омонова қўлга олинди.
Изоҳ (0)