Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда Хитой делегациясига раҳбарлик қилган ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ли Баодунни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ли Баодун Ўзбекистон раҳбариятини Афғонистон бўйича Тошкент форуми муваффақиятли якунлангани билан табриклади.
Суҳбатда Афғонистондаги тинчлик минтақанинг барча давлатларига наф келтириши, минтақавий ва трансминтақавий савдо барча йўналишларда ривожланишига хизмат қилиши борасида Ўзбекистон ва Хитой якдил фикрда эканлиги таъкидланди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, ҳозирда Хитой раислик қилаётган ШҲТнинг давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди. Халқаро ва минтақвий кун тартибининг бошқа долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)