Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини риожлантириш вазирлигида Жанубий Кореянинг Иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳамкорлик жамғармаси (Economic Development Cooperation Fund) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда жамғарма Ўзбекистонга йўналтирадиган 500 млн доллар миқдоридаги кредит маблағи эвазига амалга ошириладиган янги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шундай лойиҳалардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида коворкинг марказларини ташкил қилиш ташаббусидир. Бундай марказларда мунтазам равишда сармоядор ва ғоя эгаси иштирокида муҳокамалар, шунингдек машғулот ва семинарлар ўтказиш мумкин бўлади.
Учрашувда ҳар икки томон АКТ соҳасида истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга тайёр эканини маълум қилди.
Изоҳ (0)