Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 2011 йилдан бери илк бор КХДР ҳудудини тарк этди ва Пекинга йўл олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Bloomberg манбасига кўра, Ким Чен Ин махсус поездда Хитой шимоли-шарқида, чегарада жойлашган Дандун шаҳри орқали Пекинга келган.
Шимолий Корея етакчиси ташрифи АҚШ президенти Дональд Трампнинг у билан учрашиш қарорига боғлиқлиги билдирилмоқда.
Ким Чен Ин Пекинда қанча муддат бўлиши ва ким билан мулоқотда бўлишига аниқлик киритилмади.
Изоҳ (0)