Россиянинг Кемерово шаҳридаги «Зимняя вишня» савдо марказида содир бўлган ёнғин юзасидан уч киши ҳибсга олинди, деб ёзади «ТАСС» куч тузилмаларига таяниб.
«Уч киши, шу жумладан, савдо маркази директори қўлга олинди», — деди манба.
Аввалроқ ёнғиндан кейин Россия Федерацияси Жиноят кодексининг эҳтиётсизлик натижасида ўлимга сабабчи бўлиш, икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг ўлимини келтириб чиқарган ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, савдо марказида келиб чиққан ёнғин қурбонлари сони 48 кишига етди.
Изоҳ (0)