Россиянинг Кемерово шаҳридаги «Зимняя вишня» савдо марказида келиб чиққан ёнғин қурбонлари сони 48 кишига етди, деб ёзади «ТАСС» фавқулодда вазиятни бартараф қилиш бўйича тезкор штабга таяниб.
«Ёнғин жойида кинозал яқинида яна 11 кишининг жасади топилди. Шу тариқа, 48 кишининг ўлими тасдиқланди», — деди тезкор штаб вакили.
Штабдагилар айни пайтда яна 16 киши қидирилаётганини маълум қилди.
Аввалроқ ёнғин қурбонларининг оилаларига 1 миллион рублдан товон пули берилиши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)