«МММ» молиявий пирамидаси яратувчиси Сергей Мавроди 62 ёшида вафот этди, деб хабар берди «Газета.ru».
Маълумотларга кўра, 25 март куни у Москвадаги 67-сонли шифохонага жойлаштирилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, у 26 март куни эрталаб вафот этган.
Ҳозирча бу борада расмий тасдиқланган маълумот йўқ.
Сергей Мавроди Россия тарихида энг кўп жабрланувчига эга молиявий пирамида — «МММ» акциядорлик жамиятининг асосчиси ҳисобланади. 2003 йилда Мавроди катта миқдордаги фирибгарлик учун судланган. Айрим маълумотларга кўра, пирамида оқибатида 10 454 киши зарар кўрган.
Изоҳ (0)