Франциянинг Модан коммунасида содир бўлган қор кўчкиси оқибатида икки нафар чанғичи ҳалок бўлди. Бу ҳақда France Bleu радиостанциясига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, кўчки 25 март куни маҳаллий вақт билан соат 16:45 да содир бўлган. 57 ва 58 ёшли икки нафар франциялик аёл ҳалок бўлган, уларга ҳамроҳлик қилган эркак эса омон қолган.
Кўчки содир бўлган пайтда чанғичилар салкам уч минг метр баландликда бўлган.
Изоҳ (0)