Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 23 март куни муқаддам судланган аёл томонидан қотиллик содир этилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Шу куни соат 22:15 атрофида «Янгидала» маҳалласида яшаган, 1962 йилда туғилган И. Лукашовнинг уйида меҳмонда бўлган қариндоши, «Ғалаба» маҳалласида истиқомат қилувчи муқаддам судланган, 1967 йилда туғилган И. Колдашова маст бўлиб, уй эгаси билан жанжаллашди.
Аёл можаро асносида И. Лукашовнинг кўкрагига пичоқ билан уриб, ўлдирди.
И. Колдашова ҳозирда қўлга олинган.
Изоҳ (0)