Бухоронинг туризм компаниялари вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Куала-Лумпурда бўлиб ўтган Matta Fair 2018 кўргазмасида қатнашди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси маълум қилди.
Тадбирда дунёнинг 86 давлатидан келган туризм компаниялари иштирок этди.
Бухоро компаниялари туризм агентликлари билан 18 та учрашув ўтказди, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид 2,5 мингдан ортиқ материал тарқатди.
Тадбир давомида Бухорога Малайзия ва бошқа чет давлатлардан сайёҳлар жалб этиш юзасидан бешта шартнома имзоланди.
Изоҳ (0)