Кемеровонинг «Зимняя вишня» савдо марказидаги ёнғин қурбонлари сони 37 кишига етди. Бу ҳақда Россия фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Владлен Аксенов маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ёнғинда жами 84 киши жабрланди, улардан 37 нафари, афсуски, ҳалок бўлди. Қолганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 64 киши бедарак йўқолган. Аланга тинмаётган бинонинг қолган қисмлари қулаши хавфи бор», — деди Аксенов.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонларнинг 9, бедарак йўқолганларнинг 41 нафари болалар.
Нафақат одамлар, балки жониворлар ҳам офат қурбони бўлди: савдо марказининг учинчи қаватидаги кичик ҳайвонот боғида 200 га яқин жонивор сақланган.
Савдо марказидан 120 киши қутқарилгани билдирилмоқда.
https://youtu.be/8oX3HLj0Ujs
Изоҳ (0)