Скрипаль иши муносабати билан Буюк Британияга хайрихоҳлик ифодаси ўлароқ Евроиттифоқнинг 28 аъзо давлатидан 14 нафари россиялик дипломатларни ўз ҳудудидан чиқариб юборади. Бу ҳақда Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
«Бугуннинг ўзидаёқ Евроиттифоқнинг 14 давлати россиялик дипломатларни чиқариб юборишга қарор қилди», — деб ёзди сиёсатчи 26 март куни.
Турли ахборот агентликларининг маълум қилишича, бу мамлакатлар ичида Финляндия, Руминия, Эстония, Латвия ва бошқалар бор.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ 48 нафар, Канада тўрт нафар россиялик дипломатни чиқариб юбориши маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)