АҚШ фуқароларининг 63 фоизи АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашув ўтказиш қарорини маъқуллади. Жамоатчилик фикри сўровномаси натижаларини Fox News телеканали келтириб ўтди.
Сўровнома қатнашчиларининг 30 фоизи саммитга нисбатан салбий муносабат билдирди. Америкаликларнинг 42 фоизи фикрича, музокаралар КХДР етакчисига қараганда, Оқ уй эгаси учун манфаатлироқ бўлади. Ўз навбатида, сўровнома иштирокчиларининг 26 фоизи бунинг аксига ишонади.
Яна 19 фоиз америкаликлар музокаралар Вашингтон учун ҳам, Пхеньян учун ҳам фойдали бўлиши, ёки ҳеч қандай наф келтирмаслигини маълум қилган.
Сўровномада уч мингдан ортиқ америкалик иштирок этган.
Изоҳ (0)