Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференциянинг расмий хештеги қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
«Ушбу #UzAfg2018 орқали ижтимоий тармоқларда ўз фикрларингиз, шарҳларингизни ёзинг. Maxсус мониторинг гуруҳи изоҳларингизни ўрганиб боради. Ҳар қандай фикр, нуқтаи назар муҳим. Биз Афғонистонда тинчлик тарафдоримиз!»— дейилади матбуот котиби қолдирган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Комил Алламжонов Афғонистон бўйича Тошкент конференциясида 20 дан ортиқ давлат, нуфузли халқаро ташкилотлар делегациялари иштирок этишини билдирганди.
Изоҳ (0)