Наманган вилоятининг Норин тумани, Кемабоши маҳалласида истиқомат қилувчи Жўрахон Султонова 16 март куни хонадони олдидаги темир-бетон таянч емирилиб, авария холатига келиб қолганлиги юзасидан «Ўзбекэнерго»нинг Telegram’даги каналига мурожаат йўллади. Бу ҳақда «Дарё»га «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» мутасаддилари маълум қилди.
Акциядорлик жамияти бош директори Ж. Ризаев томонидан мурожаат ўрганилиб, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича мутасадди ходимларга топшириқ берилди. Норин туман электр таъминоти корхонаси мурожаатчининг манзилига ишчи гуруҳ юборди.
Ишчи гуруҳ вазиятни ўрганиб, темир-бетон таянчни қисқа муддатда ўз ҳолатига келтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Маҳалла фуқаролари ҳам ишчи гуруҳга амалий ёрдам кўрсатди. Темир-бетон таянчнинг аҳолига хавф туғдирадиган ҳолати тўлиқ бартараф этилди.
Изоҳ (0)