• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўртада нифоқ бўлмагандек учрашдик»: Бир-бирларига саёҳат уюштирган ўзбекистонлик ва тожикистонликларнинг таассуротлари

    Наврўз байрами билан боғлиқ дам олиш кунлари бир-бирларига саёҳат уюштирган ўзбекистонлик ва тожикистонлик фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларда таассуротлари билан ўртоқлашмоқда. Бу ҳақда Asia-Plus маълум қилди, дея хабар беради «Халқ сўзи».

    Фото: Asia-Plus

    «Қарор қабул қилинди: чегара очиқ! Қани, кетдик. Эрталаб соат 8:00дан Тожикистон — Ўзбекистон чегарасига етиб келдик. Ҳеч қандай қаршилик йўқ, фақат маълумот. Биз томондаги чегарада озгина тартибсизликни ҳисобга олмаганда, ҳамма ўтяпти. Қардош Ўзбекистон томонда 5-6 нафар чегара хизмати зобити ва 2 нафар божхона хизмати ходими автоуловимни синчковлик билан текширди. Қатъий, лекин мулойимлик билан. Бунинг учун уларга плюс», — деб ёзади Фарҳод Сангинов.

    Шунингдек, у Ўзбекистонда нарх-наво арзонлигини қайд этган: «Бир порция кабобда — учта сих. Тухум, ун, мандаринлар, нон — арзон».

    Фото: Facebook/Фарҳод Сангинов

    Дам олиш кунлари Ўзбекистонга келган тожикистонликларнинг маҳсулотлар бу ерда мамлакатларига нисбатан анча арзонлиги ҳақидаги фикрлари ижтимоий тармоқларда асосий ўринни эгаллади, трендга айланди.

    Меҳмонлар, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари томонидан кўрсатилган хушмуомалаликни алоҳида эътироф этди.

    «Йигирма йилдан ортиқ вақт ичида бир-биримизни кўрмаган эдик, бир-биримиз ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эдик. Энди худди ўртада нифоқ бўлмагандек учрашдик. Биз ҳақиқатан ҳам ўзбеклар билан биродарлармиз, минтақадаги энг яқин халқлармиз», — деб қайд этади ParvizXZ никли яна бир фойдаланувчи.

    Улар қаторида Тожикистонга ташриф буюрган ўзбекистонликлар ҳам қўшнилар меҳмондўстлигидан хурсанд эканлигини яширмаган.

    «Тожикистон халқига меҳмондорчилик учун раҳмат, — деб ёзади самарқандлик Нодир Аҳмедов. — Кеча Самарқанд тарафдан Душанбега автомобилимда бордим. ДАН ходимлари яхши ва хушмуомала. Қардош Тожикистон халқига меҳмоннавозлик учун миннатдорлик билдираман. Тожикистонда ҳеч қачон бўлмаганман, машинамда Душанбе, Панжикент шаҳарларини айландим, ҳаммаси аъло — муаммо йўқ. Ўзбек ва тожик халқига эҳтиромим! Президентларга раҳмат!»

    Самарқандда тожик автомобиллари.

    Самарқандда тожик автомобиллари.
    Фото: Asia-Plus

    Ўз навбатида, Facebook’даги Тожикистоннинг машҳур гуруҳларида ўзбекистонлик, Ўзбекистоннинг машҳур гуруҳларида эса тожикистонлик кўплаб янги иштирокчилар пайдо бўлди.

    Ўзбекистонликлар қўшни юртдан келадиган меҳмонларга қўлидан келганча он-лайн кўмак беришга интилган. «Болалар, мана сизга Тошкент метроси харитаси», — деб фотосуратларни тақдим этган ўзбекистонлик Бобур Феникс.

    Яна бир фойдаланувчи — Отабек Фатхуллаев эса Тошкентнинг қайси жойида овқатланиш мумкинлиги, Ўзбекистоннинг исталган банкида валюта айирбошлаш имконияти мавжудлиги, хусусан, долларнинг давлат курси ҳақида маълумот берган.

    Фото: Facebook/Отабек Фатхуллаев

    Айрим ўзбекистонликлар ёрдам керак бўлса деб ўз шахсий телефон рақамларини, тожикистонликлар эса бунга жавобан ўз рақамларини қолдирган.

    «Самарқандга машинамда 79 ёшли бувимиз билан бордик, — деб ёзади Нодир Иброҳиов Facebook’даги саҳифасида. — У киши йўл бўйи жим кетди. Самарқанд бувимнинг Ватани, энди у ерга бошқа бора олмаслиги ҳақида кўп гапирардилар. Лекин бордилар. Орзуларини амалга оширган барчага раҳмат, биродар халқларимизга шон-шарафлар. Бундан буён доим шундай бўлаверсин».

    25.03.2018, 07:19   Изоҳ (0)   18332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чустлик судья: Ёшларимизда телефон орқали мулоқот маданияти етишмайди, виртуал хиёнатлар юз бермоқда

    24.03.2018, 20:39

    Ўзбекистонда Dailydress ва Premoda брендлари кийимлари ишлаб чиқарилади

    24.03.2018, 20:11

    «Тоштурма» бузиб ташланади. Унинг ўрнида хиёбон қурилади

    24.03.2018, 19:56

    Попда икки ойда 42 оила ажрашди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан салкам тўрт баробар кўп

    24.03.2018, 19:25

    BBC News мухбирлари 10 кун давомида Қорақалпоғистонда бўлади

    24.03.2018, 19:10

    Ўзбекистон 15 йилда Афғонистонга электр энергияси экспортини 30 баробарга оширди

    24.03.2018, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.