Испаниядаги Каталония мухториятининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон Даниядан Германияга кирганида ҳибсга олинди. Бу ҳақда унинг адвокати Жауме Алонсо-Куэвилльяс баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Адвокатнинг сўзларига қараганда, Пучдемон Финляндиядан Бельгияга кетаётган чоғда Дания – Германия чегарасини кесиб ўтган эди. Ҳозир у полиция участкасида тутиб турилибди.
Германиянинг Киль шаҳри полицияси Каталониянинг собиқ раҳбари ушланганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)