Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида юз берган йўл транспорт ҳодисасида 19 ёшли скутер йўловчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 2 август куни соат 19:10 ларда Янгиҳаёт тумани КХАЙ кўчаси 58-уй қаршисида юз берган. Унда Lacetti, скутер ва Isuzu русумли юк-транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида скутер йўловчиси бўлган, 2006 йилда туғилган М.С. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)