Ироқда жангарилар Киркук шаҳри шимолида қўлга олинган тўққиз нафар полициячини қатл этди. Бу ҳақда Ироқ федерал полициясига таяниб, Skynews Arabia хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Телеканалнинг маълум қилишича, 24 март куни террорчилар Киркукнинг шимолида полициячиларга ҳужум қилган. Оқибатда тўқнашувнинг ҳар иккала қатнашчиси томонидан ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бўлган. Ҳуқуқ-тартибот органларининг тўққиз нафар ходими яраланган ва ҳалок бўлганлар орасидан топилмаган. Skynews Arabia суҳбатдоши улар ўғирланганлигини тахмин қилган.
Ироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўз ҳамкасблари ўлими юзасидан ходимларни эътиборли ва огоҳ бўлиш, террорчилар таҳдидини кузатиб боришга чақирди.
Изоҳ (0)