Россия президенти Владимир Путиннинг Федерал мажлисда Россияда энг янги қурол-яроғ ишланмалари ҳақидаги баёноти дунё ҳамжамиятига таъсир кўрсатди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков RT телеканалига интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Россия имкониятларининг бундай намойиши натижа берган-бермаганлиги ҳақидаги саволга Песков «Албатта, ҳа», деб жавоб берди.
«Дунё ҳамжамияти масъул аъзолари реакциясини таҳлил қилсангиз, халқаро хавфсизлик ва қуролсизлантириш масалалари бўйича шошилинч музокаралар ўтказиш зарурати англанмоқда», — дея аниқлик киритди Песков.
Матбуот котиби АҚШ ракетага қарши мудофаа бўйича келишувдан чиққандан сўнг ўзаро тийиб туриш тизими таҳдид остида қолганлигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)