Туркиянинг марказий Невшаҳар вилоятида F-16 қирувчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Dialy Sabah нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Самолёт ўқув-машғулот миссиясини бажараётган вақтида ҳалокатга учраган. Қирувчи самолёт учувчиси вафот этган.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва тиббиёт ходимлари етиб келган.
Изоҳ (0)