Вьетнам жанубида жойлашган Хошимин шаҳридаги кўп қаватли турар жой биносида содир бўлган ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди ва яна 14 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, бир аёл бинонинг 19-қаватидан сакраб вафот этган.
Маълумотларга кўра, хонадонлардан бирининг ертўласида содир бўлган ёнғин кечаси бутун бинога тарқалган.
Изоҳ (0)