Авиаташувлар соҳасидаги анъанавий мукофот — Skytrax World Airline Awards ғолиблари маълум бўлди, деб ёзади National Geographic. Унда кетма-кет олтинчи йил Сингапурнинг Чанги аэропорти биринчи ўринни эгаллади.
Мукофот ҳар йили Британиянинг Skytrax тадқиқот компанияси томонидан топширилади. Рейтинг сўровлар натижаларига кўра тузилади, бу эса хизматлар сифатини холисона баҳолаш имконини беради.
Саёҳатчилар хизмат кўрсатишнинг юкни текширишга кетадиган вақт ёки паспорт назоратидаги навбатлардан тортиб, шопинг имкониятлари ва рейсни кутиш вақтидаги бошқа машғулотларгача бўлган барча жиҳатлари борасида фикр билдиради.
2018 йилги рейтинг 550 аэропортга ташриф буюрган юздан ортиқ мамлакат фуқароларининг қарийб 14 миллионта анкеталари асосида тузилди.
Дунёнинг энг яхши аэропортлари ўнталиги қуйидагича:
- Чанги (Сингапур);
- Инчхон (Жанубий Корея);
- Ханеда (Токио, Япония);
- Гонконг халқаро аэропорти;
- Хамад (Доҳа, Қатар);
- Мюнхен халқаро аэропорти (Германия);
- Тюбу халқаро аэропорти (Япония);
- Хитроу (Лондон, Буюк Британия);
- Цюрих халқаро аэропорти (Швейцария);
- Франкфурт-Майн аэропорти (Германия).
Изоҳ (0)