Японияда 2017 йилда номаълум хакерлар компьютерга бузиб кириш йўли билан 6,3 миллион долларлик криптовалютани ўғирлади, деб хабар беради «ТАСС».
Ўтган йили мамлакатда ҳаммаси бўлиб, 149 та криптовалюта ўғирлаш ҳолати аниқланган. Ўғрилик логин ва паролни ўзлаштириш орқали содир этилган.
Японияда февраль ойидан криптовалюта биржаларини текшириш жараёни бошланди. Японияда 16 та расмий криптовалюта майдончалари фаолият юритади. Яна ўндан ортиқ шундай биржалар рўйхатдан ўтказилишни кутмоқда. Ҳукумат криптовалюта биржаларини текшириб, улар исталган вазиятда мижозлар олдидаги вазифасини бажара олишига амин бўлмоқчи.
Изоҳ (0)