Тошкент метрополитенининг «Беруний» бекатида аёл жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳодиса 19 март куни соат 18:58да, поезд охирги бекатда тоннелдан чиқиб келаётганда рўй берди.
«У рельслар орасига йиқилди, ҳеч қандай жароҳат олмади. Ҳозир эски ТошМИда бўлиб турибди. Биз билан гаплашишдан бош тортди, шунинг учун ҳозирча шахсини аниқлай олмадик», — дейди метронинг навбатчи қисми ходимлари.
Уларга кўра, бу 2018 йилда метрода жонига қасд қилишга уриниш билан боғлиқ иккинчи ҳолат: февраль бошида ҳам бир аёл оилавий муаммолар сабаб ўзини ўлдиришга ҳаракат қилган.
«Одатда ҳар йили икки-учта шундай ҳодиса бўлиб туради», — таъкидлади метрополитен ходимлари.
Изоҳ (0)