Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида яшовчи З. Шамсиев Тошкентга келиб, 22 минг долларга чув тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
2017 йил 16 ноябрь куни Бектемир тумани, Сувсоз кўчасида яшовчи, 1975 йилда туғилган Ғ. Мавлонов Талабалар шаҳарчасида жойлашган «Фирдавс» кафесида З. Шамсиевга янги йил байрамига қадар Coca-Cola ичмлигини арзон нархда олиб беришини ваъда қилиб, 22 минг доллар олади. Бироқ у берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборди.
Кўрилган чоралар натижасида Ғ. Мавлонов ушланди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)