Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Ф. Ғайбуллаев 10 март куни ИИБга мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Унинг айтишича, 2017 йил 26 февраль куни Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи Way Up International Trading МЧЖ раҳбари Ш. Бердиёров бир ой ичида иккита Nexia машинасини олиб беришини ваъда қилган.
Бироқ Ғайбуллаевнинг 53 миллион 630 минг сўм пулини олиб, шу кунгача берган ваъдасини бажармай, алдаб келган.
Кўрилган чоралар натижасида Ш. Бердиёров қўлга олинди.
Изоҳ (0)