Тошкент шаҳридаги «Ватанга қасамёд» мажмуасида Наврўз байрами арафасида пойтахтда жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг ҳарбий қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Сўзга чиққан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ҳарбий қасамёд қабул қилган ўғлонлар зиммасидаги масъулият нақадар улуғвор эканини эътироф этиб, уларга Ватан ҳимоясидек шарафли иш йўлида собитқадамлик тилади.
Қўлда қурол тутган, юз-кўзларида қатъият, ишонч балқиб турган йигитлар навбат билан ҳарбий қасамёд қабул қилди.
Изоҳ (0)