Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон 2015 йилда Глобал инновацион индексда 141 давлат орасида 122-ўрин олган ва маълумотлар энг кам бўлган давлатлар рўйхатига кирганди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Шерматовга кўра, ундан кейин маълумотлар олиш жуда қийин бўлганига 2016 ва 2017 йил рейтингларига қўшилмаган. 2018 йил рейтингига ҳам қўшилмаса керак, сабаби, бундай рейтингларда маълумотлар анча олдиндан йиғиб олинади ва таҳлил қилишга кўп вақт ажратилади.

«Ўзбекистонни дунёга ижобий танитмоқчи бўлсак, албатта, халқаро ташкилотларнинг талабларига мос бўлган маълумотларни йиғишни ҳам йўлга қўйишимиз керак. Кўпчилик индекслар бошқа халқаро ташкилотлар индекслари асосида йиғилиб қилинади, шунинг учун бир халқаро ташкилотга маълумот берилмаса ёки сифатсиз берилса, кейинчалик бу бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган индекслар сифатига таъсир кўрсатади. Бунинг учун барча вазирлик ва идораларнинг тегишли бўлинмалари халқаро индексларга таъсир қиладиган кўрсаткичларни вақтида йиғилиши ва тақдим қилинишига алоҳида эътибор қаратишлари зарур», дея қайд этди вазир ўринбосари.

Инновация рейтингининг таҳлили ҳам кўрсатяптики, инновация муҳитини яратишга жуда кўп омиллар таъсир этади. Ўзбекистон мисолида 2015 йилдаги ҳолатни таҳлил қилинса, энг орқага тортаётган муаммолар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

Қонунчилик сифати ва ижросидаги муаммолар;

Олий таълим муаммолари;

Экология талабларига етарли эътибор қилинмаслиги;

Сармоядорлар бозорини шакллантирилмаганлиги;

Бизнесни юқори технологияларга боғлиқ қисми камлиги;

Таълим ва ишлаб чиқариш орасидаги инновацион боғлиқлик камлиги;

Халқаро стандартлар жорий этиш, халқаро патентлар олиш, чет эл ахборот ресурсларидан фойдаланиш ва бошқа соҳалардаги оқсоқликлар.

Фото: Facebook/

Фото: Facebook/
Шерзод Шерматов

«Ушбу соҳаларга масъул идоралар ўзларининг юқори малакали экспертларини ажратишда ёрдам берсалар, биргаликда шу йўналишларда ижобий ўзгаришларни амалга ошириш имкони пайдо бўларди. Хозирча расмий мурожаатга расмий (отписка) жавоб келаяпти», — деб ёзади Шерзод Шерматов.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда