Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 17 март куни содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Шу куни соат 03:00 атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи Б.Бобоев Nexia автомобилини «Тошкент—Термиз» M-39 йўлининг 947-километрида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда йўлнинг четида тўхтаб турган Денов туманида яшовчи А.Ниязқулов бошқарувидаги «КамАЗ» юк машинасининг орқа қисмига урди.
Ҳодиса оқибатида Nexia йўловчилари А.Якубхонов ва А.Останақулов воқеа жойида ҳалок бўлди. Ж.Муродиллаев ва Б.Oдинаев жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)