• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сардоба – тут, ўрик новдалари ва қўй сути қўшилган лой мўъжизаси

    ЎзАда сувни қишда иссиқ, ёзда совуқ ҳолда сақлашга ёрдам берувчи сардобалар тарихи ҳақида мақола чоп этилди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Ривоятларга кўра, Амир Темур аскарларига доимо икки ёки уч донадан ғишт олиб юришни буюрган. Булоқ бўйларида дам олганда ўша ғиштлардан сардоба қурдириб, дам олиш учун маскан ҳозирлар экан.

    Тарихий манбаларда қайд этилишича, Соҳибқирон Амир Темур фармони билан қурилган сардобалар - Сирдарё, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида аниқланган.

    Сардоба – форсча сўз бўлиб, совуқ сув маъносини англатади. Ўтмишда иссиқда одамлар ичишга яроқли сув манбаини ҳамиша ҳам тополмаган. Шу боис усти гумбаз билан ёпилган, тарҳи доира шаклидаги чуқур ҳовуз ёки сувдонлар барпо этилган.

    Моварауннаҳрда 44 та сардоба бўлган. Манбаларда, сардобани қуриш жуда мураккаб ва узоқ вақтни талаб қилган бўлиб, унинг усти гумбаз шаклида, ҳовузининг диаметри 14—15 метр, чуқурлиги 10—15 метрни ташкил этган. Деворлари ва гумбази пишиқ ғишт ва ганч, пойдевори эса тарашланган тошлардан терилган. Сардобани қуриш учун ёғоч деярли ишлатилмаган.

    Мисол учун, Қарши шаҳрида Амир Темур қурдирган дея тахмин қилинадиган йирик сардоба бор. Баъзи манбаларда у Абдуллахон II томонидан бунёд этилган деб ҳам айтилади. Мазкур иншоотни ўрганган археологлар Регистон майдони ёнидаги сардоба пишиқ ғиштлардан қурилгани ва тўртта кириш жойи бўлганини айтишмоқда. Цилиндр кўринишидаги ички сув ҳавзасининг диаметри анча катта 14 метр бўлиб, сардоба тубига 40 зина билан тушилган. Сардоба гумбази ер юзидан 7 метргача кўтарилиб турган Сардобанинг қурилиш услуби, сувни тоза сақлаш ва сувини ишлатишнинг ўзига хос экологик жиҳатлари бўлган. Сардоба қурилиши учун сув, тупроқ ва қум алоҳида тоза жойдан, ганч Қоровулбозор, Нуротадан олиб келинган. Қумга янтоқ, қамиш, юлғун кули қўшилган. Иншоот учун ишлатиладиган ғишт ҳам иссиқ ва совуққа ғоят чидамли бўлиши лозим бўлган. Лой яхши пишитилган ва унга туя жуни қўшилган. Хом ғишт 1—2 йил қуёш жазирамасида тобланган, уларни пишитиб, ғиштлар чертиб, саралаб олинган. Буни оби ғишт дейишган. Хумдонга тут, ўрикнинг қуритилган новдалари ёқилган. Ғиштларни бир-бирига ёпиштирадиган қоришма лой, сувдан ташқари қўй сути, туя жуни ҳам қўшилган.

    Натижада иншоот янада мустаҳкам бўлиб сув чиқиб кетмаган ва ундаги сув ҳаттоки 2—2,5 йилгача ўзининг табиий хусусиятини сақлаган. Сув қишда иссиқ, ёзда совуқ ҳолда турган. Сардобанинг ости доира шаклида бўлиб, сув сизиб кетмаслиги учун 3 қават қорамол, туя териси, 3 қават кигиз устига бир қават ганч, энг юқорисига сифатли ғишт ётқизилган.

    Ўтмишдаги босқинчилик урушлари, талатўпларда бошқа обидалар қатори Қаршидаги сардоба, айниқса, унинг ноёб гумбазига қаттиқ шикаст етказилган. Бизгача сардобанинг фақат ер остидаги қисмигина сақланиб қолган эди. Мустақиллик йилларида мазкур сардоба тўлиқ қайта таъмирланиб, асл ҳолида қайта тикланди ва сайёҳларни ҳайратга солишда давом этмоқда.

    19.03.2018, 14:22   Изоҳ (0)   38353
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда «Эзгулик кутубхонаси» иш бошлади (фото)

    19.03.2018, 13:52

    Жиззахда Nexia «КамАЗ» билан тўқнашди. Икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди

    19.03.2018, 13:36

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

    19.03.2018, 13:20

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Наврўз байрами муносабати билан қўшимча рейсларни жорий этди

    19.03.2018, 12:34

    Хушнудбек Худойбердиев: Каттақўрғонлик ўқитувчи ўлимида иш берувчининг айби борми?

    19.03.2018, 12:19

    Ўзбекистон ва Тожикистон тўртта автобус йўналишини ишга туширишни режалаштирмоқда

    19.03.2018, 10:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.