Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи олдида «Эзгулик кутубхонаси» ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.
«Мазкур лойиҳа муаллифлари – Хайрулла Мамасолиев, Ойбек Остонов, Дилшод Алимов шаҳарда бу каби кутубхоналар сонини 35 тага етказишни мақсад қилган», — дейилади хабарда.
«Мамлакатимизда аҳоли ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилаётган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадни ўзида мужассам этган мазкур лойиҳа келгусида босқичма-босқич такомиллаштирилиб борилади. Жорий йил якунига қадар олий ўқув юртлари, бозорлар, автошоҳбекатлар, вокзал ва аэропорт ҳудудларида, боғлар ва маҳаллалар марказлари, аҳоли гавжум жойларда ана шундай кутубхоналар ташкил этишни режалаштирганмиз. Уларни зарур адабиётлар билан таъминлашга ҳомийлар ташаббус билдирмоқда», – дейди лойиҳа муаллифларидан бири Ойбек Остонов.
Кутубхона «Битта китоб олсанг, битта китоб қўй!» шиори остида омманинг барча қатлами учун хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)