Фарғона вилоятининг Қува туманида 13 март куни номаълум шахслар Дашт қишлоғи ҳудудидаги адирликда жойлашган Янгиобод маҳалласида яшовчи пенсионер А.Турғуновнинг 21 бош қўйини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон вилояти Марҳамат тумани Полвонтош қишлоғида яшовчи, муқаддам судланган Т.Содиқов, Шўрқақир маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Р.Аҳмадалиев, Ўзбекистон маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган И.Исмоналиев ва Кўтарма маҳалласида яшовчи М.Жалилов содир этганликлари аниқланди.
Ўғрилар қўлга олинди.
Изоҳ (0)