• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хушнудбек Худойбердиев: Каттақўрғонлик ўқитувчи ўлимида иш берувчининг айби борми?

    Каттақўрғон туманидаги 42-мактабнинг меҳнат таълими ўқитувчиси, 23 ёшли Диана Енекееванинг ўлими барчани чуқур қайғуга солди. Шу ўринда савол туғилиши мумкин: мактаб ўқитувчиси ҳашар ишларига жалб қилинган вазиятда вафот этса, унинг оиласига зарар, яъни халқ тили билан айтганда, товон пули тўланадими? Хушнудбек Худойбердиев «Xabar.uz» нашрида шу ҳақда фикр юритган. 

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»

    Иш берувчи қандай зарарларни тўлаши керак?

    Меҳнат кодексининг 192-моддасига биноан ходим меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллиги ёки меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига бошқача тарзда шикаст етиши сабабли вафот этган ҳолларда иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек, 16 ёшга тўлмаган ёки у вафот этган кунга қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзанди, шунингдек ота-онасидан бири, умр йўлдоши ёки оиланинг бошқа аъзосига, агар у ишламасдан марҳумнинг уч ёшга етмаган болалари (укалари, сингиллари) ёки невараларининг парвариши билан банд бўлса, зарарни тўлаши шарт.

    193-моддасида эса зарар миқдори кўрсатилган бўлиб, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан зарарни ундиришга ҳақли бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга тўланадиган зарар миқдори марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида белгиланган. Демак, Диананинг ўғли 16 ёшга тўлгунча онасининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида зарар тўловини олиши керак.

    Шунингдек, Меҳнат кодексининг 194-моддасига биноан ходимнинг вафоти муносабати билан иш берувчи марҳумнинг олти йиллик ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бирйўла бериладиган нафақа тўлаши ҳам керак бўлади. Масалан, бу миқдор ўртача 1 миллион сўм иш ҳақи оладиган ходим учун 72 миллион сўмни ташкил этади.

    Етказилган зарарни тўлаш тартиби қандай?

    Энг аввало Диананинг ўлими ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ҳисобланадими ёки ҳисобланмайдими деган саволга жавоб топиш керак. Бунинг учун бахтсиз ҳодиса махсус текширувдан ўтказилиши лозим.Бундай текширув Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-қарори билан тасдиқланган низом асосида ўтказилади.

    Maxсус текшириш вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси буйруғига асосан шакллантирилган комиссия томонидан ўтказилади.

    Унга кўра комиссия раиси — вилоят давлат меҳнат техника назоратчиси, аъзолари — юқори турувчи хўжалик органи вакили, иш берувчи, жабрланувчининг асосий иш жойи касаба уюшмаси қўмитаси ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг вакили бўлади.

    Maxсус текшириш комиссияси 15 кун мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, махсус текшириш далолатномасини тузади ҳамда кўзда тутилган бошқа ҳужжатларни расмийлаштиради.

    Комиссия аъзолари жабрланувчилар ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ташкил этади, зарур бўлса тегишли органларга таклифлар киритади ёки ижтимоий тусдаги ёрдам масалаларини жойида ҳал қиладилар, жабрланувчига ёки ўлганнинг оила аъзоларига уларнинг ҳуқуқларини тушунтиради.

    Ҳашарга жалб этилган ўқитувчи меҳнат вазифаларини бажараётган деб топиладими?

    Энди энг асосий масалага келаяпмиз. Майли, текшириш ҳам ўтказилар, лекин комиссия Дианани иш жойидан ташқарида ёки ўз меҳнат вазифасини бажармаётган пайтда вафот этган, шунинг учун зарар тўланмайди дея хулоса қилиши мумкинми? Мумкин, ҳар нарса бўлиши мумкин. Аммо... Аммо бу адолатсиз хулоса бўлади!

    Вазирлар Маҳкамасининг 286-қарорида тадбирларнинг ўтказилиши ёки ишлар бажарилиши жойидан қатъи назар, шанбалик (якшанбалик) ўтказилаётгандаги бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади дея белгиланган.

    Бундан қуйидаги 2 та хулосани чиқариш мумкин:

    Иш жойи муҳим эмас, яъни ходим айнан ишхонада вафот этсагина зарар тўланади деган қоида йўқ;

    Айнан ўз меҳнат вазифасини бажараётган бўлиши керак деган қоида ҳам йўқ. Яъни ўқитувчи фақат дарс ўтаётганда вафот этсагина зарар тўланади дейиш ҳам нотўғри.

    Яна бир иккилантирадиган ҳолат бор, яъни ҳашарга чиққанини тасдиқловчи мактаб директорининг буйруғи бўлиши керак дейди кўпчилик. Йўқ, шарт эмас. Марҳум Диана ҳолатида мактаб директори буйруқ чиқармагани аниқ-ку! Ҳаммаси тепадагиларнинг оғзаки буйруғи асосида бўлган! Унда нима бўлади?

    Буёғи махсус тайинланган комиссия аъзоларининг малакаси ва виждонига боғлиқ. Комиссия барча ҳолатларни батафсил, синчиклаб ўрганиши, гувоҳларни сўроқ қилиши, далилларни холисона кўриб чиқиб хулоса қилиши керак. Қисқа қилиб айтганда, ҳаммага аён бўлиб турган ҳақиқатдан кўз юммаслиги лозим.

    «Биз бу воқеани ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса деб топсак, зарарни қоплаш учун давлат бюджетидан катта маблағ сарфланади, бюджетга зарар етказмайлик» деган эскилик сарқитидан ёдгорлик қолган ахмоқона ўй-хаёлларни ҳам йиғиштириб қўядиган вақт келди.

    Хулоса ўрнида

    Умид қиламанки, махсус комиссия ишни ҳар томонлама холисона кўриб чиқади ва якунда оқни оқ, қорани қора дейди. Аслида гап пулда ҳам эмас. Марҳумнинг оиласига, ота-онаси, турмуш ўртоғи, мурғак ўғилчасига қандайдир миллионлар тугул, миллиард сўм берсангиз ҳам ўксик кўнглини тўлдира олмаймиз. Бироқ ижтимоий адолат, марҳумнинг ҳаққи ҳурмати ва келгусида ўрнак бўлиши учун ҳам кўзни чирт юмиб, асл ҳақиқатни қўрқмасдан қайд этиш масъулияти ўша махсус комиссия зиммасида турганини унутмасалар бўлди.

    П/С: Лекин ҳар қанақа вазиятда ҳам Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14- июндаги 174-қарори билан тасдиқланган «Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра Диана фаолият юритган мактаб энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида нафақа тўлаши шарт.

    19.03.2018, 12:19   Изоҳ (0)   28662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Тожикистон тўртта автобус йўналишини ишга туширишни режалаштирмоқда

    19.03.2018, 10:18

    «Бу жавобни ўқиса, ҳайратланиб, Диана бошқатдан ўларди!» Ёхуд Каттақўрғон туман ҳокимлиги жавобига жавоб

    19.03.2018, 09:38

    Тошкентда қоидабузар ППХ бригадаси ходими жаримага тортилди

    19.03.2018, 09:18

    Каттақўрғон туман ҳокимлиги ва Самарқанд вилоят ХТБ марҳум Диана Еникеева йўл тозалашга чиқарилганини инкор этди

    19.03.2018, 08:28

    Қашқадарёда Cobalt автобус бекатига бориб урилди. Ҳайдовчи ва икки йўловчи ҳалок бўлди

    19.03.2018, 08:06

    Самарқандда трамвайнинг иккинчи тармоғи ишга туширилди

    19.03.2018, 07:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” “Лейпциг” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 12 август, 09:17

    Туркияда зилзилада қулаган бино қурувчиси ушланди

    Дунё | 12 август, 09:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.