«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Наврўз байрами муносабати билан аҳолига қулай дам олиш шарт-шароитларини яратиш мақсадида бир нечта қўшимча рейсларни жорий этди, деб хабар беради МАК матбуот хизмати.
20 мартда қўшимча Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналиши киритилади:
- HY41 рейсида соат 19:30 да Тошкентдан учган самолёт 20:15 да Самарқандга бориб қўнади.
- HY42 рейсида соат 21:00 да Самарқанддан учган самолёт соат 21:45 да Тошкентга келиб қўнади.
- HY55 рейсида Тошкентдан соат 15:00 да учган самолёт соат 17:00 да Урганчга бориб қўнади.
- HY56 рейсида Урганчдан соат 17:50 да учган самолёт Тошкентга соат 19:50 да қўнади.
Изоҳ (0)