• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Зарарли одатлардан воз кечиш, фарзандларни ўз вақтида эмлаш. Гепатитнинг олдини олишга кўмаклашадиган тавсиялар

    Ҳар йили 28 июль куни бутун дунёда Халқаро гепатитга қарши курашиш куни деб белгиланган. Бу сана дунё аҳолисини вирусли гепатитлар — Б ва C турларининг хавфли оқибатлари, уларни аниқлаш, даволаш ва олдини олиш борасидаги долзарб масалаларга эътибор қаратишга ундайди. Вирусли гепатитлар ва Ўзбекистонда унга қарши кураш бўйича Вирусология илмий текшириш институти директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Эркин Мусабоев “Дарё”га маълумот тақдим қилди.

    Erkin Musaboyev
    Эркин Мусабоев
    Фото: The Mag

    Гепатит ва дунё

    Бу кун дунё аҳолисини соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, гепатит хавфи, унинг олдини олиш, ташхис ва даволаш имкониятлари ҳамда бирлашган ҳолда мазкур касалликка қарши курашиш ҳақида хабардор қилиш мақсадида ташкил этилган.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 1,2 миллион нафар одам гепатит B вируси ва 1 миллион киши гепатит C вируси билан касалланмоқда.

    Фото: Интернет

    ЖССТнинг 2022 йилги маълумотларига кўра, гепатит B ва C вируси сабабли ҳар йили 1,3 миллион одам вафот этади. Бу эса ОИВ/ОИТС ва безгакдан кўпроқ деганидир.

    Дунё тажрибаси нима кўрсатмоқда?

    Миср — вирусли гепатитга қарши курашда дунёда энг самарали тизимни йўлга қўйган давлатлардан бири.

    Мамлакат томонидан 2018 йилда “100 миллион соғлом ҳаёт” дастури бошланиб, қисқа муддатда 60 миллион нафар аҳоли скринингдан ўтказилиб, 2 миллионга яқин бемор даволанган. Бу давлат гепатитни бутунлай йўқ қилишни мақсад қилган.

    Грузия: биринчи “гепатитдан холи давлат” лойиҳаси

    2015 йилда ЖССТ ва CDC (АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш маркази) ёрдамида Грузия гепатит C’ни бартараф этиш бўйича пилот давлат сифатида танланди. 2019 йилга келиб 1,5 миллионлик аҳолининг катта қисми скринингдан ўтказилиб, 70 фоиз юқтирганлар даволанди. Бу амалиёт бошқа давлатлар учун ўрнак бўлди.

    Фото: Интернет

    Австралия: Гепатит C ни 2030 йилгача йўқ қилиш мақсади

    Австралия ҳукумати гепатитнинг C турини даволашни тўлиқ давлат томонидан молиялаштирмоқда. Даволаш курси ҳар бир беморга бир йилда 10-15 минг доллар атрофида турса-да, давлат бу харажатни тўлиқ ўз зиммасига олган. Бугунги кунда мамлакатда 2030 йилгача гепатит C тўлиқ йўқ бўлиш арафасида турибди.

    Ўзбекистонда бу вирус билан курашиш борасида яна қандай жиҳатларига эътибор қаратиш лозим?

    Ўзбекистонда вирусли гепатит тарқалишига қарши қандай чоралар кўрилиши керак?

    Ўзбекистонда гепатит B ва C турларини барвақт аниқлаш ва даволаш бўйича давлат дастури амалга ошириб келинмоқда. Республиканинг барча оилавий поликлиникалари ва оилавий шифокор пунктларида вирусли гепатитнинг Б ва C турларига бепул скрининг текширувлари ташкил этилди. Албатта, бу ижобий тажриба. Лекин ушбу касалликни тўлиқ назоратга олиш учун яна бир нечта асосий йўналишларда ҳаракат кучайтирилиши керак:

    скрининг қамровини янада кенгайтириш (айниқса, чекка ҳудудларда);

    аҳоли ўртасида гепатит ҳақида маълумот тарқатиш ва профилактика ишларини кучайтириш;

    ягона миллий электрон реестрни тўлиқ ишга тушириш ва таҳлилга йўналтириш.

    Фото: Интернет

    Аҳолига эслатма:

    фарзандларни ўз вақтида эмлаш;

    хавф гуруҳидаги шахсларни мунтазам текшириш;

    зарарли одатлардан воз кечиш (масалан, умумий инексия буюмларидан фойдаланмаслик);

    тоза ичимлик суви ва санитарияга риоя қилиш.

    28 июл, 19:10   Изоҳ (0)   604
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #гепатит#гепатит B#гепатит C#эмлаш#вакцина#ЖССТ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия ва Иордания Ғазо аҳолисига ёрдам бериш учун “ҳаво кўприги” ташкил қилади

    Дунё | 28 июл, 23:46

    Ҳиндистонда бир ёшли бола қўлига ўралган кобрани тишлаб олди

    Дунё | 28 июл, 23:35

    Мираброр Усмонов кубоги — 2025. Ўзбекистон U-23 ҳал қилувчи баҳсда Японияга мағлуб бўлди

    Спорт | 28 июл, 23:21

    “Трамп ультиматум муддати тугаганидан сўнг қандай ҳаракат қилиши номаълум” — The Guardian

    Дунё | 28 июл, 23:21

    Истанбулдан Тошкентга учган Uzbekistan Airways самолёти носозлик сабаб ортга қайтди

    Ўзбекистон | 28 июл, 23:09

    “Россия-Украина уруши аллақачон тугаши керак” — Эрдўғон 

    Дунё | 28 июл, 23:00

    Машҳур бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:38

    Бу йил Андижон вилояти экспортини 1,5 млрд долларга етказиш белгиланган. Режа бажариладими?

    Ўзбекистон | 28 июл, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.