Жанубий Кореянинг Somang Global компанияси 2018 йил ноябрида Тошкентда Seoul Plaza бизнес-марказини фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, Ўзбекистон—Жанубий Корея бизнес-форуми давомида маълум қилинди, дея хабар беради Spot.
8-қаватли бино метронинг «Ойбек» бекати яқинида қад ростлайди. Ундаги офислар маҳаллий ва халқаро компанияларга сотилади ва ижарага берилади.
Somang Global Тошкентда «Сеул шаҳарчаси» номли 7 та кўп қаватли уйдан иборат турар жой комплексини ҳам қурмоқда. Унда жами 650 та квартира бўлади. Кореялик инвесторлар лойиҳага 100 миллион доллардан ортиқ маблағ киритди.
Компания Ўзбекистонда меҳмонхоналар қуришни ҳам режалаштирган.
Изоҳ (0)