Даниялик архитектор Дорте Мандруп мерос муҳофазаси бўйича Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги бункер устида қуриладиган замонавий бинонинг лойиҳасини яратди. TJournal лойиҳа суратларини тақдим этди.
Бино тўрт қаватдан иборат бўлиб, конференциялар зали, офислар ва омборхоналарни ўз ичига олади. У ойнаванд ташқи девор билан қопланади. Бино орқасидаги майдон тунда ёритилади ҳамда кўргазма ва тадбирлар ўтказиш учун фойдаланилади. Бино тунда маёқ вазифасини бажаради, кундузи эса сув юзасини акслантиради.
Изоҳ (0)