Американинг ICON стартапи ривожланаётган ночор мамлакатлар учун уй қурувчи 3D технологиясини тақдим этди. Муаллифларнинг айтишича, уларнинг технологияси 12—14 соатда 60 квадрат метр майдонни эгаллайдиган бир хонали стандарт уйни «чоп эта олади». Қурилишда максимал майдон 80 квадрат метрни ташкил қилади, деб ёзмоқда TJournal.
Стартап вакилларининг сўзларига кўра, битта уйни айни босқичда чоп этиш 10 минг долларни ташкил қилади. Кейинчалик нархни тўрт минг долларгача тушириш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)