Хитойлик ишчилар мамлакат жанубидаги Луньянь шаҳрида темирйўл боғламасини тўққиз соатда қуриб битказди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Қурилишда бир ярим минг киши иштирок этган. Улар учта йирик йўналишни янги тармоқ билан боғлаган. Бунда 23 та экскаватор сафарбар қилинган.
Хабар берилишича, йўл нафақат ётқизилган, балки ишга тайёр ҳолатга келтирилган. Унинг атрофида светофорлар ва ҳаракат мониторинги воситалари ўрнатилган. Ишчиларнинг еттита бригадага бўлингани ва турли ишларни бажаргани туфайли иш бундай қисқа вақт ичида якунланган.
Изоҳ (0)