Норвегиянинг Snøhetta архитектура фирмаси Свартисен музлиги яқинида жойлашган кўлда ҳалқа шаклида меҳмонхона қуришини маълум қилди, деб хабар берди TJournal.
Архитекторларнинг таъкидлашича, бино маҳаллий ҳудуднинг ёввойи табиатига салбий таъсир кўрсатмайди. Унга фақатгина 120 километр узоқликдаги Будё шаҳридан қайиқ орқали етиб олиш мумкин бўлади.
Svart Hotel номини олган лойиҳа «қайта тикланувчи энергия» принципи асосида қурилади. Режага кўра, мазкур меҳмонхона учун кетадиган энергия замонавий стандарт меҳмонхоналарникидан 85 фоизга кам бўлади. Меҳмонхонага ўрнатилган қуёш панеллари эҳтиёждан кўпроқ энергия ишлаб чиқаради.
Бино корпусини V-симон ёғоч тўсинлар кўтариб туради. Меҳмонхонанинг асосий қисми ҳам ёғочдан ишланади. Иссиқ кунларда ташиф буюрувчилар «ҳалқа» кўринишидаги платформа ичида сайр қилишлари мумкин, қишда эса бу ерда қайиқлар сақланади.
Лойиҳани 2021 йилга қадар якунлаш режалаштирилган.
Изоҳ (0)