Пастдарғом туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилояти фаоллари ва пойтахтдан келган мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
«Давлатимиз раҳбари салоҳияти чексиз бўлган бу вилоятдаги мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганини қайд этди», — дейилади расмий ахборотда.
2017 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот атиги 2,5 фоизга ўсган. Бу республика кўрсаткичидан 2 баробар камдир. Вилоятдаги иқтисодий аҳвол ижтимоий ҳолатга салбий таъсир қилмоқда.
Изоҳ (0)