Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси байрам кунлари аҳолини газ аралашмаси билан тўлдирилган ҳаво шарларидан эҳтиёт бўлишга чақирди, деб ёзади ЎзА.
«Газ аралашмаси билан тўлдирилган ҳаво шарлари жуда хавфлидир. Ёнувчи газли шарларнинг чақнаши учун биргина чўғнинг ўзи етарли. Натижада, инсон жиддий тан жароҳати олиб, байрам фожиага айланиши мумкин.
Ҳавода учадиган газ аралашмаси билан тўлдирилган ҳаво шарларини харид қилмаслик, ноқонуний савдо қилаётган бундай ‘тадбиркор’лар устидан кучли жамоатчилик назоратини ўрнатиш барчамизнинг ҳаётимиз ва соғлигимиз учун фойдалидир», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)