Шу йил охиригача Ўзбекистондаги терминаллар Visa ва MasterCard карталарини қабул қилиши, банкоматлар сони эса бир неча марта ошиши режалаштирилган, деб ёзади Spot.
Ҳозирча халқаро тўлов тизимлари карталарини қабул қилувчи банкоматлар республикада 90 га яқин, уларнинг кўпчилиги эса Тошкентда жойлашган.
Spot Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида уларнинг қаерларда жойлашгани ҳақида маълумот тўплаб, харитада акс эттирди.
Изоҳ (0)